Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UzVC Миллий венчур фонди Sturgeon Capital бошқарув компанияси билан ҳамкорликда ўзининг илк стартапини 100 000 AҚШ доллар миқдорида молиялаштирди

2022-06-27 | Жамият

Aввалроқ UzVC Миллий венчур фонди Sturgeon Capital бошқарув компанияси билан биргаликда молиялаштириш учун стартаплардан аризалар қабул қилиш бошлангани ҳақида хабар берган эди. 

Тақдим этилган аризалар орасида ўзининг бошланғич босқичида маблағ тўплашни бошлаган TASS VISION стартапига Фонднинг инвестиция комиссияси томонидан сармоя киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу раундга маҳаллий “бизнес ангели” Баҳром Aбдуқодиров қўшилди ва бошқа венчур фондлар билан фаол музокаралар олиб борилмоқда.
2019 йилда ташкил этилган TASS VISION стартапи сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда видеотаҳлил технологиясини тақдим этади. Бунга Visitor Analytics – жинси ва ёши бўйича ташриф буюрувчилар таҳлили, Face HR – HR вазифаларини осонлаштириш учун ходимларнинг келиш вақтини қайд этиш ва CJM - Customer Journey Map - дўконда энг кўп "сотиладиган" нуқталар таҳлили киради. Стартап ўзининг асосий миссиясини анъанавий чакана савдони юқори технологияли ва самарали савдога айлантириш деб атайди. Aйни пайтда стартапда 20 дан ортиқ ходимлар ҳамда Жанубий Корея ва Хитойдан масофавий тарзда дастурчилар ишламоқда, шу билан бирга маҳсулот учун янги функцияларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда стартап эътибори видеотаҳлилларни ишлаб чиқишга ҳамда камераларга қўшимча қурилмаларни талаб қилмаган ҳолда булут технологоялари орқали янгиланадиган ва, хоҳишга кўра, автоматик тарзда ўрнатиладиган дастурлар сонини кўпайтиришга қаратилган. Барча маълумотлар камера ичидаги VPU чипларида қайта ишланади.
Йиғилган маблағлар маҳсулотни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шунингдек, маҳсулотни ташқи бозорга чиқаришга йўналтирилади.
UzVC Миллий венчур фонди илгари юборилган аризаларни кўриб чиқиш ва стартаплардан янги аризаларни қабул қилишда давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться