Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда PDP университети очилди

2022-06-24 | Жамият

IT Парк резиденти PDP IT Аcадемй томонидан янги PDP университети ташкил этилди.

Ҳилтон меҳмонхонасида янги университетнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Маросимда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари, маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда ОАВ о вакиллари иштирок этди.
 
Тадбирда таклиф этилган меҳмонларга янги университетнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берилди. PDP университети раҳбарияти таълим муассасаси Ўзбекистонда IT-мутахассисларини шакллантиришнинг янги босқичига айланишини таъкидлади.
 
PDP Университетнинг афзалликлари
 
Олий ўқув юртида маҳаллий ва халқаро мутахассислар дарс беради. Талабаларга халқаро стандартлар асосида таълим берилади. 50 дан ортиқ давлатлар, жумладан, АҚШ ва Буюк Британия томонидан тан олинган ва 100 дан ортиқ университетларда ўқитиладиган Pearson BTEC энг юқори сифатли академик билим ва таълим амалиёти қўлланилади.
 
2 курсдан бошлаб талабалар маҳаллий ва хорижий компанияларда ёки хусусий стартап дастурларида амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар, 4 курс босқичида эса сараланган талабаларга АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва бошқа мамлакатлар университетларида алмашинув дастури бўйича ўқиш имконияти берилади. Илғор академик таълим ва PDP экотизимидаги реал лойиҳаларда иштирок этиш натижасида PDP университети битирувчилари middle, middle + даражадаги мутахассисларга айланиши кутилмоқда.
 
Абитуриентларга қўйиладиган талаблар
 
Университетга кириш учун абитуриент мактаб ёки лицей битирувчиси, 16 ёшдан ошган, инглиз ва математика тилларини яхши билган, ахборот технологияларига иштиёқи кучли бўлиши лозим.
 
Керакли ҳужжатлар:
 
• 5,5 балл ва ундан юқори IELTS сертификати;
 
• математика бўйича 50 баллдан юқори натижа;
 
• мактаб ёки лицейни битирганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
 
 Ариза топшириш учун қуйидаги ҳавола бўйлаб ўтинг.
 
Телеграм: @pdpuniversity

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться