Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

2022-06-21 | Иқтисодиёт

2022 йил 20 июнь куни Тошкентда энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни Ўзбекистон энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев ва Озарбайжон энергетика вазири Парвиз Шаҳбазов имзолади.

Меморандум энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади. Жумладан: нефт-газ ва нефт-кимё соҳаларида, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида шериклик, энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, шу жумладан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва ривожлантириш дастурларини таъминлаш мақсадида қўшма семинарлар, конференциялар, форумлар ўтказиш; икки давлатнинг тегишли хўжалик юритувчи субъектларининг энергетика лойиҳаларида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилади.

Шунингдек, учрашув якунлари бўйича томонлар жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Энергетика форуми доирасида биринчи экспертлар йиғилиши билан қайта тикланувчи энергия манбалари ва ДХШ масалалари бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкам асосга эга. Хусусан, Озарбайжоннинг “SOCAR” нефт-газ компанияси билан мустаҳкам ҳамкорлик қилинмоқда. Шунингдек, томонлар нефт-газ саноати мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича ҳам муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться