Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркияда Алишер Навоий ижодига бағишланган халқаро конференция ўз ишини бошлади
2022-06-20 | Фан
2022 йили 20 июнь куни Анқара шаҳрида Бошкент университети қошидаги Алишер Навоий номидаги халқаро марказ ҳамда Ӯзбекистондаги Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида "Алишер Навоий асарлари ва халқаро маданий таъсир" мавзуида Халқаро илмий анжуман ӯз ишини бошлади.
Мазкур анжуманда Туркия, Ӯзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон каби туркий тилли давлатлар навоийшунослик марказларида фаолият юритаётган 100 дан ортиқ олим ва тадқиқотчилар ӯз маърузалари билан қатнашмоқда. Конференциянинг асосий йӯналиши халқаро адабий-маданий алоқаларда Алишер Навоий асарларининг ӯрни ва аҳамияти, уни таҳлил ва тадқиқ қилиш.
Туркиялик олим, Алишер Навоий номидаги халқаро марказ раҳбари, профессор Абдураҳмон Гӯзалнинг таъкидлашича, Алишер Навоий бундан кейин ҳам барча давру замонларда туркий халқларни бирлаштирувчи ягона маънавий байроқ бўлиб қолади.
Конференцияда Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори Олимжон Давлатов сӯзга чиқиб, Бошкент университети қошидаги Алишер Навоий номидаги халқаро марказ ӯз навбатида Фонднинг ваколатхонаси вазифасини ҳам бажаришини таъкидлади ва келажакда туркиялик олимлар билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришга умид боғлади.
Конференция икки кун давомида онлайн режимда ӯз ишини давом эттиради.
Манба: ЎзА