Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Uzbekistan GTL заводида синтетик нефть ишлаб чиқарилиши бошланди

2022-06-20 | Иқтисодиёт

Мазкур воқеа республиканинг замонавий нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш саноатини ривожида янги технологик босқичи ҳисобланади ҳамда ушбу кун Ўзбекистонда илк бор синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариши йўлга қўйилганлигига рамзий манода тарихий куни ҳисобланади.

2022 йил 14 июнь куни GTL заводида синтез-газ ишлаб чиқарилиши тўлақонли йўлга қўйилди. 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси ишлаб чиқарилган синтез-газ биринчи маротаба заводнинг юраги ҳисобланмиш Фишер-Тропш реакторларига - синтетик суюқлик ишлаб чиқариш қурилмасига юборилди. 15 июнь соат 9:14да реактордаги технологик жараёнидаги физик ва кимёвий реакциялари натижасида синтетик нефть ҳосил бўлгани қайд этилди ва лаборатория синовлари орқали тасдиқланди. Ҳозирда синтетик нефть оралиқ маҳсулотни сақлаш резервуарига юборилмоқда. Заводнинг асосий ишга тушириш ишлари, шу жумладан 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон ишлашини таъминлаш, шунингдек, уларни тўлиқ назорат қилиш ва бошқариш «Uzbekistan GTL» заводининг муҳандислари ва ёш мутахассислари томонидан мустақил равишда, хорижий мутахассисларнинг тўғридан-тўғри иштирокисиз, амалга оширилмоқда.

“Uzbekistan GTL” заводи Янги Ўзбекистоннинг нефт-кимё саноати тарихида синтетик нефтнинг биринчи партиясини ишлаб чиқарди.

Ҳосил бўлган синтетик нефть GTL заводида синтетик дизель, авиакеросин, нафта ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё ҳисобланади. Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган синтетик нефть заводнинг оралиқ маҳсулотни сақлаш резервуарларида тўпланмоқда ва тез кунларда қайта ишлаш орқали юқори сифатли бўлган, экологик тоза синтетик суюқ ёқилғи маҳсулотлари шу жумладан GTL дизель, керосин, нафта ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши бошланади.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар биринчи навбатда ички бозор эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг савдо платформалари орқали сотилиши белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться