Республикадаги йирик савдо марказлари пештахталарида сариқ тарвузга кўзингиз тушиб, ҳатто уни харид қилган ва таʼмини татиб кўрган бўлсангиз керак.
Тўғри, нархи оддий тарвузларга қараганда бироз юқорироқ, бу ушбу тарвуз турининг нисбатан янгилиги, ноёблиги ва ҳудудларда кам етиштирилиши билан боғлиқ. Бугунги кунда мамлакатимизда етиштирилаётган сариқ тарвуз ички бозор ва экспортга чиқарилмоқда.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Имронбек Шаҳруза МЧЖ фермер хожалигида уруги Жанубий Кореядан келтирилган Риамо навли сариқ тарвуз етиштирилмоқда. 2015-йилда ташкил этилган ушбу хожаликнинг умумий экин майдони 86 гектар болиб, шундан уч ярим гектарида сариқ (икки йилдан бери ҳосил олинмоқда) ва қизил тарвуз экилган. 45 гектарида галла, 10 гектарида помидор, 1 гектарида соя ва қолган майдонда маккажохори остирилмоқда.
Сариқ тарвуз қандай пайдо болган?
Ушбу тарвуз жаҳон бозорида, шунингдек, Ўзбекистонда пайдо бўлганига кўп бўлгани йўқ. Сариқ тарвуз чет эллик селексионер олимлар томонидан ёввойи ва маданий тарвузни чатиштириш оқибатида олинган гибрид ҳисобланади. Илк ҳосил Орта ер денгизи мамлакатларидан олинган болса, бугун бутун дунё бўйича етиштирилмоқда. Ташқи коринишдан сариқ тарвузлар овалсимон ёки думалоқ болади. Пости яшил, силлиқ ёки йўл-йўл рангда. Сабзавотнинг ичи сариқ рангда ҳамда вазни ортача 1,5 кг дан 4-5 кгни ташкил этади.
Сариқ билан қизил тарвузнинг фарқи нимада?
Улар орасидаги асосий ва энг катта фарқ ичидаги массасининг рангида. Сариқ тарвузнинг уруғлари камроқ ёки умуман бўлмайди. Таъми манго, лимон ва ананасга ўхшаб кетади. Сариқ тарвуз навлари қизилга қараганда сал олдинроқ пишади, яъни тезпишар саналади. Бутун дунё бўйича сариқ тарвуз нархлари қизилга қараганда бироз юқорироқ бўлиши кузатилмоқда.
Қандай етиштирилади?
Уруғидан етиштирилган кўчат тўғридан-тўғри очиқ ер майдонларига экилади. Бу муддат республикамиз марказий ҳудудларида март ойига тогри келади. Илк ҳосил май орталарида олинади. Иложи борича копроқ қуёш тушадиган майдонларни танлаш мақсадга мувофиқ. Агар тунда совуқ ҳаво кузатиладиган болса, устини ёпиш тавсия этилади. Сариқ тарвуз навлари касаллик ва зараркунандаларга чидамли. Шунинг учун махсус кимёвий дорилаш шарт эмас. Минерал ёки органик огитлар мос келади. Ҳосил йигишга яқин вақтда сугоришни камайтириш керак. Шунда тарвуз ширинроқ болади. Сабзавотнинг тупроққа тегиб турган жойи оқ ёки сарғиш рангга кирса ва уриб кўрганда махсус товуш эшитилса, демак, пишган бўлади.
Фойдали хусусиятлари
Сариқ тарвуз таркибида A, B1, B2, B5, B6, B9, E, C, PP витаминлари бор. Шунингдек, калсий, калий, магний, темир, натрий, фосфор моддаларига сероб. У иммун тизимига ижобий таъсир қилади, турли инфекция, вирусларга қарши курашишда ёрдам беради. Энг муҳими, сариқ тарвуз парҳезда бўлган, аллергияси бор одамлар учун фойдали. Чунки унда қанд моддаси ва калория кам.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги