Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича - иккинчи минтақавий саммитида АКТ вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этмоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти Олмаота шаҳрида жорий йилнинг 16-17 июнь кунлари Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Европа иттифоқи ва БМТнинг ривожлантириш дастурининг техник кўмагида ташкиллаштирилган Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича - иккинчи минтақавий саммитида иштирок этмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ташкиллаштирилган Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича - иккинчи минтақавий саммити доирасидаги “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тезлаштиришда Давлат хизматларини рақамлаштириш” бўйича 3-сессияда спикер сифатида иштирок этмоқда.
Саммит доирасида давлат хизматларини рақамлаштириш соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларининг тақдимотлари бўлиб ўтмоқда.
Унда давлат хизматларини рақамлаштириш соҳасида пандемиядан кейинги чора-тадбирлар, карантин шароитининг давлат хизматларини кўрсатишга таъсири ҳамда рақамли хизматларни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик каби масалалар муҳокама қилинади. Тадбирда 250 дан ортиқ турли ҳукумат, донорлик кенгашлари, бизнес ва фуқаролик доираларининг вакиллари иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида: Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича - биринчи минтақавий саммити 2021 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган ҳамда “Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда молиявий ресурсларни мобилизация қилиш” мавзусига бағишланган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги