Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро форумда ёшлар сиёсатига оид тажриба алмашилди

2022-06-14 | Ёшлар

Бугунги кунда дунё миқёсида ёшлар сиёсати борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, ёш парламентарийларнинг ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлашдаги иштирокини, ёшлар сиёсатидаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётир.  

Аввал хабар берганимиздек, яқинда МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 30 йиллиги ва МДҲ Ёшлар парламентлараро Ассамблеясининг 10 йиллиги муносабати билан Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “Ёш парламентарийлар – ҳамдўстлик келажагига назар” мавзусида форум бўлиб ўтди.

Форумда ўнга яқин мамлакат делегациялари иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашдилар. Форум дастури доирасида ёшлар сиёсати, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, парламентдаги ролини мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг долзарб масалалари, ёшлар халқ дипломатияси, МДҲ ёшлар парламентлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва халқаро тажриба мавзусида муҳокамалар бўлиб ўтди. 

Мазкур халқаро форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ва Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳам иштирок этдилар. 
 

— Мазкур форумда янги таассурот, билим ва тажрибага эга бўлдик, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзоси Шаҳноза Холмахаматова. — Боиси, форум доирасида бўлиб ўтган ёшлар сиёсати, қонун ижодкорлиги фаолиятининг долзарб масалалари, ёшлар халқ дипломатияси, МДҲ ёшлар парламентлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш каби масалаларда қизғин муҳокамаларда фаол қатнашдик ва тажриба алмашдик. Форум давомида турли мавзуларда семинар-тренинг, муҳокама ва давра суҳбатлари тажриба алмашиш учун катта роль ўйнади. Хусусан, “МДҲда ёшлар парламенти тузилмалари тажрибаси ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари”, “Ёшлар сиёсатида инновацион ёндашувлар”, “Янги авлод етакчилари. Бугун ёш сиёсатчи қандай бўлиши керак?” “Ёшлар парламентаризми” каби мавзулар атрофида фикр алмашдик, янги билимларга эга бўлдик. 

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистонда сўнгги йилларда ёшларга қаратилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз натижаларини кўрсатаётгани, ёшлар ҳуқуқларини таъминлашда Ўзбекистоннинг халқаро минбарлардан билдираётган ташаббуслари алоҳида эътибор билан қабул қилинаётганини йиғилганлар эътиборига ҳавола этдик. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан ўрин олган “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат” деган фикрлари ер юзидаги ҳар бир мамлакат учун бирдек аҳамиятли эканлиги таъкидланди, — дейди депутат. 

Дарҳақиқат, ушбу халқаро форумда иштирок этган юртимиз делегацияси аъзолари ёшлар сиёсати борасида ўз тажриба ва кўникмаларини ошириб қайтдилар. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг ёшлар сиёсати бўйича натижаларини, амалдаги ислоҳотларини яна бир карра дунё жамоатчилиги эътиборига ҳавола этиш орқали кенг тарғиб этишга ҳисса қўшишди.  

Манба: ЎзА

Поделиться