Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири “MEXT” технологик маркази фаолияти билан танишди

2022-06-13 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркия Республикасига ташрифи доирасида “MEXT” технологик марказида бўлди. Марказ масъуллари вазирлик делегациясини ақлли сенсорлардан иборат “Рақамли фабрика” (Digital Factory) лойиҳаси ҳамда ақлли саноат етуклигини баҳоловчи “Smart Industry Readiness Index” (SIRI) доирасидаги ишлари билан таништирди.

Музокаралар давомида томонлар қатор келишувларга эришди. Хусусан, Ўзбекистондаги уюшмалар, жумладан “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзчармсаноат”га аъзо, шунингдек фармацевтика, пахта саноати каби тармоқ корхоналаридаги ишлаб чиқаришнинг рақамлаштирилганлигини ўрганиш бўйича махсус баҳолаш дастурини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. 

Шу билан бирга тармоқ корхоналари ва хўжалик бирлашмаларида ташкил этилган Инновацияларни жорий этиш бўйича раҳбар ўринбосарлари (Chief Innovation Officer) учун ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва инновацияларни жорий қилишга қаратилган махсус тренингларни ташкил қилишга келишилди.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг III чорагида икки томон ўртасида Англашув меморандумини имзолашга ва “Инно” технологик парки резидентлиги асосида фаолиятни юритишга келишиб олинди.

“MEXT” Технологик маркази — Туркиядаги биринчи ва энг йирик саноат уюшмаси қошида 2020 йилда ташкил этилган. Марказ томонидан юқори ва ўрта даражадаги менежерлар, муҳандислар ва операторлар учун мўлжалланган рақамли трансформация бўйича кенг қамровли ўқув дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, йилига 50 000 нафар ходим ушбу дастурлардан фойдаланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться