Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бир миллион ўзбек дастурчилари” якуний дастури ғолибларини тақдирланди

2022-06-10 | Технологиялар

2022 йил 10 июнь куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма лойиҳаси – “Бир миллион ўзбек дастурчилари” якуний дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Бирлашган Араб Амирликларининг ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ Ал-Гергави иштирок этди.
 
 
“One Million Uzbek Coders” (ОMUK) лойиҳаси аҳолига дастурлаш ва рақамли технологиялар билан ишлашга оид кўникмаларни тақдим этишга йўналтирилган бепул онлайн платформа ҳисобланади. Платформа маълумотлар таҳлили (Data Analysis), Аndroid дастурлаш, front-end ва full-stack дастурлаш каби тўртта энг оммабоп йўналишни ўз ичига олади.
 
Тадбир доирасида лойиҳани амалга оширишда эришилган ютуқ ва натижалар, ахборот технологиялари соҳасида профессионал ривожланиш учун илк қадам сифатида хизмат қилган “One Million Uzbek Coders” битирувчиларининг ҳикоялари ҳақида видеороликлар намойиш этилди, шунингдек, “Энг фаол ҳудуд”, “Энг фаол университет, “Энг фаол мактаб”, “Энг фаол ўқитувчи”, “Энг фаол талаба”, “Энг фаол оила” номинациялари бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Маълумотларга кўра, бугунги кунда “One Million Uzbek Coders” дастури бўйича таълим олиш учун рўйхатдан ўтган талабаларнинг умумий сони 2 503 060 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 1 557 977 нафари иштирокчи сифатида, 1 175 933 нафари эса ўқув курсини муваффақиятли якунлаганлик бўйича сертификатларга эга бўлди. Қувонарлиси, лойиҳа иштирокчиларнинг 90 фоизини мактаб ўқувчилари, 47 фоизини қизлар ташкил этади. 
 
Вилоятлар кесимида порталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони бўйича Хоразм, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятлари етакчилик қилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда “One Million Uzbek Coders” битирувчилари учун Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда умумий мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи 3 та мусобақа, яъни Спорт дастурлаш, “Open Data Challenge” ва “Students Cup” чемпионатлари ўтказилди. 
 
Қолаверса, лойиҳанинг фаол иштирокчилари ўртасида соврин жамғармаси 6 000 АҚШ долларини ташкил этувчи онлайн танлов ўтказилиб, унда 12 000 киши иштирок этди.
2021 йилда “One Million Uzbek Coders” лойиҳаси доирасида малака ошириш курсларини тамомлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг фаол информатика фани ўқитувчилари тақдирланди. Ушбу мусобақа жорий йил ҳам ташкил этилди.
 
Бундан ташқари, “One Million Uzbek Coders” дастури доирасида 7 та саралаш босқичи ўтказилиб, IТ-таълим бўйича 250 та “Nanodegree” гранти эгалари аниқланди.

Поделиться