Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов Стокгольмдаги халқаро форум доирасида шунингдек, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи бош директори Бруно Оберле билан учрашув ўтказди.
2022-06-06 | Экология
Учрашувда Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва биологик хилмахилликни сақлаш соҳасида илмий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар:
- биологик хилмахилликни сақлаш соҳасида илмий-техник таъминот бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- Ўзбекистон Қизил китобини халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда янгилаш;
- Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида биргаликдаги ҳамкорлик ишларини олиб бориш;
- Глобал экологик жамғарма (GEF)нинг 8-цикли доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантириш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлаш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги