Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент вилоятининг саноат объектлари ўрганилди

2022-06-03 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари О.Рустамов раҳбарлигидаги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилоятидаги қатор саноат объектлари фаолиятини батафсил ўрганиб чиқди. Жумладан, Ангрен шаҳрининг “Ангрен Каолин” МЧЖ ва "Ўзбеккўмир" ОАЖ мисолида вилоятдаги саноат объектларини кенгайтириш ва модернизация қилиш истиқболлари ўрганилди.

Корхоналар раҳбарияти, ходимлари ва таъсисчилари билан бўлиб ўтган суҳбатда Тошкент вилояти ишлаб чиқарувчилари дуч келадиган хусусий ва тизимли тусга эга муаммолар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда уларни тезкор ҳал қилиш механизмларини ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, бошқа чоралар қаторида асосий урғу корхоналарнинг саноат кооперациясини кенгайтириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш имкониятларини топишга берилди.

Ҳудудий саноатни комплекс ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Лойиҳаларни амалга оширишга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда ички ва ташқи бозорга барқарор етказиб беришни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ангрен шаҳрининг маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига маҳаллий импорт таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш, харидоргир товарларнинг аниқ турларини аниқлаш бўйича топшириқлар берилди. Ҳудуднинг табиий устунликлари ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, истиқболли лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилади. Сўнг уларни ўрганиш, такомиллаштириш ва амалга ошириш учун “Лойиҳа гуруҳи”га тақдим этиш вазифаси ҳам қўйилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться