Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Алисон Леклер хоним билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг маслахатчиси Алишер Шукуровнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, таълим ва аграр соҳада илмий тадқиқотларни амалга оширилишини муҳокама қилдилар.
Учрашув доирасида республикада қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар, инвестиция киритишга оид имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида чорвачилик, ғаллачилик, картошкачилик, балиқчилик, агроэкология ва ресурс тежовчи технологияларни амалиётга жорий этиш белгилаб олинди.
Тадбирда томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро академик, илмий ва тадбиркор доиралари вакиллари иштирокидаги учрашувлар ташкил этилишини муҳокама қилишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги