Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ташаббускор буджет элчилари» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

2022-06-01 | Жамият

«Ташаббускор буджет элчилари» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тадбир бошида, Молия вазири ўринбосари Ахадбек Хайдаров “Ташаббусли буджет” лойиҳасига ёшларнинг, айниқса талабаларнинг катта қизиқиш билдириб, кўплаб лойиҳаларни тақдим этгани, ватанимиз тақдирига дахлдорлигинини англатиши ҳақида айтиб, “Очиқ буджет” ахборот порталидан мавсум давомида 15,6 минг талаба рўйхатдан ўтгани ҳамда ташаббусли бюджет жараёни давомида улар томонидан 7,2 мингта таклифлар билдирилгани” ҳақида тўхталиб ўтди.

Ундан сўнг эса, айнан мазкур “Ташаббусли бюджет” жараёнида катта қизиқиш билан иштирок этган талабалар ўз таассуротлари билан бўлишдилар.

Хусусан, танловда 13 ўринни қўлга киритган талаба Шербек Махмасоатов: “Очиқ буджет сайтидаги "Ташаббусли буджет" лойиҳаси давлатимиз томонидан муоммолар учун ажратилётган маблағлари айни керакли жойларга этиб боришига сабаб бўлмоқда. Яна ҳам қувонарли ҳолат шундаки, кейинги ташаббус учун қайси муоммони кўтариб чиқамиз деб маҳалла мутасаддилари ва ташаббускор аҳолилар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг барчасига бош бўлган Давлатимиз Раҳбарига, қолаверса, шу лойиҳа бўйича ишлаётган мутасаддиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.” – дея таъкидлади.
 
Мазкур тадбирда нафақат талабалар, балки уларнинг ота-оналари ҳам иштирок этиб, танлов ҳақидаги ўз фикр ва таклифларини билдиришди.
 
Учрашувда ғолибларга эсдалик совғалари, жумладан, 5 та ноутбук, 10 та планшет, 10 та киндел, 10 та ақлли соат ва 20 та қулоқчинлар ўз эгаларига топширилди ҳамда келгусида жамият ривожи ёълида фаол иштирокда бардавом бўлишларини таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться