Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Ўзбекистон-Тожикистон Ишбилармонлар кенгашининг 5-йиғилиши ва “В2В” шаклидаги музокаралар бўлиб ўтди

2022-05-31 | Жамият


Кеча пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлар Кенгашининг 5-йиғилиши ва икки давлат тадбиркорларининг “В2В” шаклидаги музокаралари бўлиб ўтди

Савдо–саноат палатаси маълумотига кўра, “В2В” шаклидаги музокараларда Ўзбекистон ишбилармон доираларининг 400 дан ортиқ ва Тожикистоннинг 150 га яқин вакили иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов, Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ва Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Манзура Рустамова  қатнашдилар.

Қайд этиш керакки, Тожикистон делегацияси таркибида етакчи корхоналар тадбиркорлари бўлиб, асосий эътибор ўзбек корхоналари билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилишга қаратилди.

Музокараларнинг  асосий мақсади икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, тадбиркорлар учун қўшимча имкониятлар яратишда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, замон талабидаги саноат маҳсулотларини икки давлат бозорларига етказиб беришни кенгайтириш ва бу каби ишларни ривождантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш тарафдори эканлигини, шунингдек, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ўзаро манфаатли лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш билан сармоявий ҳамкорликни тубдан ривожлантиришга таяниши таъкидланди.

Қайд этиш жоизки, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кичик бизнес учун яратилган инвестицион муҳит ва имкониятлар Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун улкан салоҳиятни таъминламоқда.

Тадбир давомида тадбиркорлар ўз маҳсулот ва хизматларини ҳамкорларга намойиш этди, шунингдек, уларнинг экспорт салоҳияти ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлар Кенгашининг 5-йиғилишида мамлакатимиз савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов иштирокчиларни қутлади. У Ўзбекистон ва Тожикистон нафақат икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, балки Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатларнинг фаровонлиги ва барқарор ривожланишини таъминлашда ўзаро бир-бирига мос манфаатларга эга эканини таъкидлади.

Шунингдек, ҳамкорликда ўтказилган тадбирларда ишбилармонлик алоқалари, ўзаро савдо ва сармоявий соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун шароит яратилгани қайд этди.

Учрашув чоғида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги истиқболли йўналишлар бўйича ҳам батафсил маълумот берилди. Тадбир иштирокчиларига манфаатдор инвесторлар ва тадбиркорлар билан келгусида истиқболли лойиҳа таклифлари тақдим этилди.

Анжуман якунлари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлар Кенгашининг бешинчи йиғилиши баённомаси ва икки мамлакатнинг ишбилармонлари ўртасида қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться