Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлигида Рақамли иқтисодиёт ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича семинар ўтказилди

2022-05-27 | Технологиялар

Бугунги кунга келиб ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига рақамли технологиялар кириб келмоқда.

Шунингдек, давлат бошқарувида ва электрон давлат хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялари қўллаш жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ахборот ва киберхавфсизлик, ахборот-коммуникация технологиялари, Рақамли иқтисодиёт хамда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш ва ривожлантиришни муҳокама қилиш ҳамда янада таъминлаш мақсадида Ўзкомназоратнинг Ахборот технологиялари бошқармаси мутахассислари томонидан Рақамли иқтисодиёт ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш, ривожлантириш мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда маърузачи томонидан Молия вазирлиги тизимида рақамли иқтисодиёт ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш, уни жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан юклатилган вазифаларнинг ижро ҳолати ҳамда nis.uz идоралараро ахборот тизимига маълумотлар киритилиши тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир якунида семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга Ўзкомназорат ходимлари томонидан жавоблар, тушунтиришлар ва муайян йўналишлар бўйича тавсиялар берилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться