АКТ вазирлиги делегацияси Баку шаҳрида бўлиб ўтаётган TEKNOFEST Аэрокосмос ва технологиялар фестивалида қатнашмоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Жамшид Эгамбердиев бошчилигидаги вазирлик делегацияси айни кунларда Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида ўз ишини бошлаган TEKNOFEST Аэрокосмос ва технологиялар фестивалида иштирок этмоқда.
TEKNOFEST фестивали 2018 йилдан бери ўтказиб келинаётган бўлиб, жорий йил ушбу тадбир Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожлантириш ва транспорт вазирлиги, Туркия Республикаси саноат ва технологиялар вазирлиги ҳамда Туркия технология жамоаси фонди томонидан ташкил этилган.
Фестивалда Озарбайжон ва Туркия давлатларининг авиасия, космос ва рақамли технологиялар соҳаларида замонавий инновацион технологиялар ва ечимлар тақдим этилади. Шунингдек, мазкур тадбир доирасида турли конкурслар, хакатонлар, ёшлар чемпионати каби мусобақалар ўтказилади.
TEKNOFEST фестивали 29 майга қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги