Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ вакиллари билан Ўзбекистонда барқарор инновацион экотизимни шакллантириш масалалари муҳокама этилди

2022-05-27 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Иннновацион ривожланиш вазирлиги Халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бунёд Раҳматуллаев Швейцариянинг Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби ўринбосари Д.Марясин билан учрашди. 

Учрашувда Д.Марясин яқинда эълон қилинган «Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун инновациялар» миллий шарҳи ҳақида тўхталиб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва комиссия мамлакатимиз ривожи учун яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича Махсус дастури (SPECA) доирасида барқарор ва самарали инновацион экотизимни шакллантириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш, бизнес акцелерация инкубация платформаларини яратиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда илмий ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек,  Б.Раҳматуллаев  Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт конференциясининг Илм-фан, технологиялар ва АКТ департаменти раҳбари А. Санц билан учрашув ўтказди. Учрашувда электрон савдо ва транспорт логистикаси илғор инновацион технологияларни жорий қилиш ва ушбу соҳа мутахассисларини малакасини ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 

Музокаралар давомида Савдо ва тараққиёт конференцияси кўмагида электрон савдони ривожлантириш, логистика тизимини такомиллаштириш ва технопаркларни бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва кадрлар малакасини ошириш дастурини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться