АКТ вазири хориждаги компанияларни бошқараётган ватандошларимизга юртимизда IT -соҳани рифожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга ва БПО йўналишида фаолиятларини Ўзбекистонда ташкил қилиш, кенгайтириш бўйича таклифлар бериб мурожаат қилди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида АҚШда яшаб фаолият олиб бораётган ҳуқуқшунос журналист блогер Отабек Маҳкамовнинг “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазир Шерзод Шерматов ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 14 апрел куни ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари Ўзбекистонни минтақавий IT -марказга айлантириш кераклигини таъкидлаганди.
Шундан келиб чиқиб, АКТ вазири энг асосий эътиборни хориждаги компанияларни бошқараётган ватандошларимизга юртимизда IT соҳани рифожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга ва БПО йўналишида фаолиятларини Ўзбекистонда ташкил қилиш, кенгайтириш бўйича таклифларини айтиб уларга мурожаат қилди.
“Янги Ўзбекистон даври бошланиши билан Президентимиз айнан чет элда ишлаётган ватандошлар эътиборини қаратди. Юртдошларимиз дунёнинг турли нуқталарида ишлаб, фаолият кўрсатишмоқда.
Ҳозирда Ахборот технологиялари чегара билмас тарзда ривожланиб бормоқда. Жуда кўп Америкада яшаётган ватандошларимиз ўзларининг буюртмаларини Ўзбекистонга юборишмоқда. Бу албатта, катта ютуқ. Ўйлайманки, сизнинг амалга ошираётган бу каби ишларингиз Америкада яшаётган ватандошларимизни биз билан янада яқинлаштиришга, улар ўзларининг буюртмаларини Ўзбекистонга юборишига катта хизмат қилади”,– деди тақдимотда уштирок этган АКТ вазири Ш. Шерматов.
Шу билан бирга, ушбу “Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув” номли китоб тақдимотида юртимизнинг кўзга кўринган мутахасис ва олимлари, машҳур санъаткорлар ҳамда маданият ходимлари иштирок этишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги