Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазири Покистон элчиси билан учрашди
2022-05-26 | Жамият
Учрашувда, шунингдек, Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими мутахассиси А. Мирзаалиев, шунингдек Покистон элчихонаси учинчи котиби Туба Асиф иштирок этдилар.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги, физика ва бошқа соҳаларда қўшма илмий лойиҳаларни ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар. Ўзаро тажриба алмашинувини ҳамда ёш олимларнинг илмий стажировкаларини ўтказиш масаласи ҳам учрашув кун тартибидан жой олди.
Томонлар пахтачилик соҳасидаги илмий-тадқиқотлар ҳамда мазкур йўналишдаги илмий муассасаларнинг ўзаро алоқаларини кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Покистоннинг Миллий илм-фан ва технология университети билан Ўзбекистоннинг илмий ва таълим муассасаларининг, жумладан «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети ва Гулистон давлат университети ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш лозимлиги қайд этилди.
Музокаралар натижасида, Покистон томони билан юқорида келтирилган йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида илм-фан, инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик битими тузилиши имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги