Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари билан учрашув тўғрисида

2022-05-25 | Сиёсат

2022 йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан музокаралар ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, икки томонлама ҳамда минтақавий бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.
 
Ш.Адриан Ўзбекистон билан сўнгги йилларда томонларни қизиқтирган кенг кўламли соҳаларда кузатилган алоқалар фаоллашганини ижобий баҳолади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган қўшма ҳамкорлик институтлари самарали фаолият юритаётгани  қайд этилди.
 
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси доирасида рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиёт, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши каби соҳаларда қўшма лойиҳалар кўламини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
 
Томонлар ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланган “Европа иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашувини Самарқанд шаҳрида ўтказиш ва унга пухта тайёргарлик ишларини олиб боришга тайёрлиги тасдиқланди.
 
Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться