Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек-Америка ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2022-05-24 | Сиёсат

Жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашди.

Музокаралар чоғида кўп қиррали Ўзбекистон – АҚШ жорий ҳамкорлигининг кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Томонлар икки тарафлама муносабатлар ва минтақавий шериклик доирасида ҳамкорликда эришилган сезиларли ютуқларни мамнуният билан қайд этдилар.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика йўналишларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. АҚШ бизнесини Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш ҳамда ўзбек экспортчиларини қўллаб-қувватлаш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича қўшма дастур ва ташаббусларни рўёбга чиқаришда амалий ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар минтақада транспорт ва логистика йўлакларини диверсификация қилиш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда йирик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишдилар.

“Яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, ёшлар тадбиркорлиги, тўқимачилик саноатининг экспорт салоҳиятини юксалтириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг техник ва маслаҳат ёрдамини жалб қилишни назарда тутган ҳолда, Агентлик билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг истиқболли тармоқларида хусусий сектор лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Музокаралар жараёнида Америка томони Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш масалаларида зарур техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни давом эттиришга содиқлигини билдирди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган барча масалаларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться