Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ўзбекистонга ташриф буюради

2022-05-24 | Сиёсат

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг замонавий архитектурасининг замирида нафақат иқтисодий соҳаларда, балки таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муштарак манфаатлар ётади.

Сўнгги ташрифи чоғида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Стратегик шериклик мулоқотининг Биринчи учрашувида делегацияни бошқарган эди. Сиёсатшунос томонидан мамлакатимизнинг кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланаётгани, ўзаро савдо салоҳиятидан фойдаланиш ва қўшимча капитални имкон қадар тезроқ жалб қилиш муҳимлиги таъкидланган эди. Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан очилган АҚШ инвестицияларини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус офисининг ўрни ҳам алоҳида қайд этилган эди.

Шунингдек, Дональд Лу Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, инсон ҳуқуқларига ҳурмат ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш рағбатлантириш, шунингдек, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни олқишлади ва ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича АҚШ ёрдамининг ошганлигини таъкидлади.

Бир қатор асосий масалаларни ҳал этиш, алоқаларни мустаҳкамлаш борасида қатор соҳаларда манфаатлар кесишадиган нуқталарини аниқлаш фонида, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотини томонлар “икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даврини мустаҳкамлаган муҳим воқеа” деб аташди.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг Ўзбекистонга ҳозирги ташрифининг кун тартиби ҳам ниҳоятда сермазмун. Учрашув ва музокаралар чоғида рақамли иқтисодиёт, энергетика ва инвестициялардан тортиб, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризмни ривожлантиришгача икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться