Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон ташқи ишлар вазирлигида учрашув тўғрисида

2022-05-23 | Сиёсат

2022 йилнинг 22 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Меҳди Сафарий билан учрашув ўтказди.

Мулоқот жараёнида икки давлат ўртасида бўлиб ўтган олий ва юқори даражадаги ташриф ва мулоқотлар ҳамда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 14-йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, жумладан, икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари ва саноат кооперацияси кўламини янада кенгайтириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.
 
Илм-фан ва инновация соҳасида ҳамда Оролбўйи минтақасида экологик вазиятини соғломлаштириш чора-тадбирлари доирасида икки давлат томонидан эълон қилинган қўшма “стартап” лойиҳалари ижросини жадаллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги икки томонлама кенг қамровли муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама этилди. Томонлар кун тартибидаги бошқа қатор муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться