Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир: Ёшларга кузатувчанлик эмас, иштирокчи бўлиш ярашади

2022-05-22 | Ёшлар

2020 йилдан бошлаб ҳар йили иқтидорли ёшларни кашф қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказиб келинмоқда.

Кеча ушбу танловнинг жорий йилги финал босқичида ғолибликни қўлга киритган креатив ва инновацион ғояга эга иқтидорли ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Танловнинг финал босқичида республикамизнинг барча ҳудудларидан 16 дан 25 ёшгача бўлган 23 811 нафар иқтидорли ўқувчи ва талаба ёшдан 4526 нафари иштирок этди. 

Бунда ҳар бир иштирокчи танлов учун илмий ва инновацион характерга эга бўлган лойиҳа ва ғояларни тақдим қилди.

Интеллектуал мусобақанинг якуний босқичига жами 280 нафар (шундан, 150 нафари талабалар) иштирокчи етиб келди.

Шундан махсус комиссия хулосасига кўра 100 нафар ғолиб саралаб олинди. Энг қувонарлиси, ғолиблар ичида кўпчиликни талаба-ёшлар ташкил этди.

Тақдирлаш маросимида «Улуғбек» жамғармаси раиси Оқил Салимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, танлов иштирокчи ва ғолибларини самимий табрикладилар.

“Шундай миллатлар борки, аждодларидан буюк шахсларни санашга бармоғи етади, аммо ўзбек миллати деган шундай миллат борки, қайси соҳани кўрманг аждодларини санаб саноғига етиб бўлмайди. Бугун Президентимиз ҳам, халқимиз ҳам сиздан илм-фан, кашфиётда учинчи Ренессанс иштирокчилари бўлишингизни кутмоқдалар”, – дея таъкидлади А.Тошқулов.

Шундан сўнг кутилган онлар етиб келди. Ҳар бир ғолиб шахсан ташкилотчи раҳбарлар қўлидан ўз мукофотларини қабул қилиб олдилар. Ғолиблар 5 400 000 сўм миқдорида пул мукофоти, статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Бундан ташқари, улар «Улуғбек» жамғармаси томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул ўқиш имконига ҳам эга бўлишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться