Хоразм вилояти ёшлари учун “Xorazm Ideathon” ғоялар танлови бўлиб ўтди.
Танловда иштирок этиш учун ёшлар томонидан жами 42 та аризалар келиб тушиб, уларнинг ичида 37 та лойиҳалар саралаб олинди. Танлов доирасида иштирокчилар томонидан сунъий интеллект, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, ижтимоий ҳимоя ва аҳоли бандлиги йўналишлари доирасида лойиҳалар тақдим этилди.
Танлов натижалари бўйича:
1-ўринни “Талабаларнинг амалиёти ва ишга жойлашиш мониторинг” лойиҳаси эгаллади. Мазкур лойиҳа бандликни таъминлаш йўналишига доир бўлиб, лойиҳанинг мақсади талабалар амалиёти жараёнини назоратга олиш ва амалиёт ҳисоботларини электронлаштириш, битирувчи талабаларнинг ишга жойлашиши мунтазам назорат қилиб борилади.
2-ўрин “Pattient-Centric Approach to Healthcare” лойиҳаси бўлиб, у тиббиёт соҳасига тегишли ва лойиҳанинг мақсади ногиронлик гувоҳномаси бор шахсларнинг ҳужжатларини автоматлаштириш, ордер йўлланма олиш учун шаффоф навбат олиб бориш.
3-ўрин “Деҳқон бот” лойиҳасига топширилди. Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалиги ва бандликни таъминлаш йўналишига тегишли бўлиб, лойиҳа доирасида томорқаси бор ва деҳқончилик билан шуғулланадиган тадбиркорлар ўз маҳсулотларини онлине тарда уйда ўтирган ҳолда сотиш имконига эга бўлади.
Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар – Планшет, смартфон билан тақдирланишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги