Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2022-05-19 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан учрашув ўтказди.

Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келиб, бу икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини белгилаш имконини юзага чиқариши таъкидланди. Ўзбекистон-Малайзия кун тартибидаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, таълим ва гуманитар алмашинувларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
 
Ўзбекистон билан Малайзия ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва унинг тузилмасини диверсификация қилиш, шунингдек, туризмни ривожлантириш, мунтазам ва чартер рейсларини тиклаш бўйича ўзаро чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди. Иқтисодий дипломатияни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
 
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться