Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Жаҳон банкининг миссияси

2022-05-19 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари – Рақамли ривожланиш департаментининг бошлиғи Алексей Хен Жаҳон банки делегациясини Корея Республикаси шаҳар мобиллиги бўйича мутахассислари билан бирга қабул қилди.

Ўзаро саломлашишдан сўнг миссия раҳбари Антонио Нуньез экспертлар делегациясининг вазифаси сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда пойтахт транспортини ривожлантиришга кўмаклашиш эканини маълум қилди. Бу транспорт ҳаракатини яхшилайдиган, тирбандликни камайтирадиган ва автомашиналарнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтирадиган ечимларни жорий этишни англатади. Миссия тажриба алмашишни кўзда тутади - Тошкентдан ташқари, Олмаота, Бишкек ва Нурсултонни ҳам қисман қамраб олади, демак қўшниларнинг муваффақиятли тажрибасидан фойдаланиш мантиқан тўғри бўлади. Мутахассислар шаҳардаги вазият билан танишишни бошладилар - улар жамоат транспортида шаҳар бўйлаб ҳаракатланиб, унинг транспорт ҳаракатини ўрганяптилар.

Алексей Хен меҳмонларни яқин ҳамкорликка чорлади. Россиялик урбанист Аркадий Гершманнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, Навоий шоҳ кўчасининг бир қисми яқинда ўзгартирилгани, автомобил транспорти жадал ривожланаётганлиги сабабли вужудга келаётган оқибатлар ҳақида гапирди ва бу масалада хорижий мутахассислар билан ҳамкорликка ишонч ортиб бораётганини таъкидлади.

Меҳмонларга “Рақамли Тошкент” лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Унда йўл-транспорт ҳодисалари бўйича маълумотлар базалари, транспорт мавжудлиги ва ҳафтанинг соатлари ва кунлари бўйича қатнови ҳақидаги маълумотлар жамланган.

Жаҳон банки экспертлари атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, шунингдек, ҳокимлик ва Транспорт вазирлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АК ва Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси ҳақидаги маълумотларни сўради.

Мутахассислар келгусида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун маълумотлар сўровини шакллантиришлари ва шаҳар ҳокимлиги уларни тезкорлик билан тақдим этиши ҳақида келишиб олдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться