Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“CAREER CLINIC” доирасида битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2022-05-18 | Ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан битирувчи талаба ёшларни соҳага жалб қилиш ва вазирлик фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида "Ёшлар ижод саройида" "CAREER CLINIC" доирасида битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбир икки қисмда ўз ишини  олиб борди. Даставвал самимий суҳбат билан бошланган очиқ мулоқотни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков очиб бериб, ўзининг қаторига талаба ёшларни ҳам чорлади. У ўз нутқида вазирликдаги бўш иш ўринлари ва вазирликда ёшлар учун яратилган шароитларга алоҳида тўхталиб ўтди.
 
Ундан сўнг иштирокчилар эътиборига вазирликда  ёш ходимларнинг фаолиятини ўзида акс эттирувчи видеоролик тақдим этилди.
 
Шунингдек, очиқ мулоқотда вазирликда "Ёшлар-юқори марралар" платформаси доирасида амалиёт ўтаётган талабалар вазирлик томонидан улар учун яратилаётган шароитлар ҳақида ҳам ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди.
 
Очиқ тарзда ташкил этилган мулоқотда университет ва институтдан келган талаба ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олишди ва фикрларини эркин тарзда билдиришди. Мулоқот давомида талабалар солиқ сиёсати , суғурта бозорини янада ривожлантириш, талабаларни ривожланган давлатларда ўқишларини давлат томонидан таъминланиши ва инсон ресурслари мавзуларида ўзаро баҳс мунозара юритдилар.
 
Очиқ мулоқотнинг яна бир қизиқ томони талабаларнинг ўз истакларидан келиб чиқиб, иститутлар ўртасида малака алмашиш мақсадида ҳамкорликни йўълга қўйиш ҳақида ҳам келишувлар бўлди.
 
Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбирда талаба ёшлар вазирлик департментлари фаолияти ва бўш иш ўринлари билан танишишди. Уларга бу ҳақида вазирлик департмент директорлари ва мутахассислари батафсил маълумот беришди.
 
Шунингдек, талаба ёшлар вазирликнинг "Ёшлар-юқори марралар" платформасига ҳам аъзо бўлишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться