Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

JIDU да Инкубация маркази очилди – бу ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини янада ривожлантириш имконини беради

2022-05-18 | Жамият

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида янги Инкубация маркази очилди.

Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов, JIDU университет ректори С. Сафоев, IT Парк директори ҳамда етакчи ОТМ ректорлари, шунингдек, хусусий компаниялар вакиллари ва JIDU ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Маросимда АКТ вазири Ш. Шерматов таъкидлаганидек, рақамли технологияларнинг фаол ривожланиши – бутун дунёда ҳозирги кунда асосий тренд бўлиб ҳисобланади. Кўп мамлакатлар бу ўзгаришларнинг аҳамиятини тушуниб, ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратмоқда: улар давлат, жамоат, таълим ва бошқа жараёнларни комплекс дигитализатсияга қаратилган миллий рақамли ривожланиш стратегияларини қабул қилмоқдалар.

“Бугун, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, мамлакатдаги ОТМларда иқтидорли талабалар устоз ва мураббийлар ёрдамида ўз ғояларини ҳақиқий лойиҳаларга айлантира оладиган Инкубация марказлари очилмоқда. Бундай замонавий Инкубация марказларининг сони ҳозирги кунда 33 та.

Шубҳасиз, бундай кенг кўламли ишлар ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини янада ривожлантириш, муваффақиятли авлодини шакллантириш учун замин яратиш имконини бериши шубҳасиз.

Стартап учун навбатдаги марказни бу ерда — Ўзбекистоннинг энг нуфузли ОТМ ларидан бири — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетида очмоқдамиз.

Ишончим комилки, эндиликда Инкубация  марказининг тажрибали ментор ва мураббийлари туфайли JIDU талабалари мамлакат тараққиёти учун ижодий ва зарур бўлган стартап-лойиҳаларни яратиш бўйича ўз малакаларини оширишлари мумкин бўлади ва бундай “ёшлар тараққиёти учун нуқталар” эса мамлакат иқтисодиёти, кичик бизнес ва умуман IT-соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади”, – деди АКТ вазири Ш. Шерматов очилиш маросимидаги нутқида.

Инкубация маркази, инноватсион лойиҳалар устида самарали ишлаш учун барча зарур шароитларга эга. Давом этилаётган Инкубация дастурлари 8 та модулни ўз ичига олади. Улар орасида – лойиҳа имкониятларини ўрганиш, бозор ва маҳсулот таҳлили, бизнесни моделлаштириш, маркетингни илгари суриш ва бошқалар киради.

Келгусида Инкубация марказида консалтинг хизматларини кўрсатиш, танловлар, семинарлар, маҳорат сабоқлари, тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этиш режалаштирилгани таъкидланди.

Янги Инкубация марказининг очилиши доирасида IT Парк ва JIDU ўртасида келишув имзоланиши, стартап-лойиҳалар тақдимоти ва ёш тадбиркорлар учун тематик семинар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться