Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тило Клиннер билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Германия муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Т.Клиннер Афғонистон бўйича ягона минтақавий позиция ишлаб чиқиш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Томонлар Афғонистонда амалга оширилаётган транспорт-коммуникатсия лойиҳалари, хусусан, “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл линияси қурилишини ҳам муҳокама қилдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги