Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода “Ўзмиллийбанк” АЖ раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Банклараро бирлашмаси кенгаши экспертлари ва координаторлари йиғилиши бўлиб ўтди

2022-05-17 | Иқтисодиёт

Бухоро шаҳрида, Ўзбекистон Республикасининг 2021-2022 йилларда ШҲТга раислиги доирасида, “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Банклараро бирлашмаси кенгаши (ШҲТ ББК)нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар – Ҳиндистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикасининг етакчи ривожлантириш институтлари иштирок этди.                

Таклиф этилган фахрий меҳмонлар сифатида ШҲТ Котибияти Маслаҳатчиси М.С. Раханова ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар Вазирлигининг вакили иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5266-сонли қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг  2021-2022 йилларда ШҲТга раислиги концепциясининг устувор йўналишларидан бири -  савдо ва инвестицион ҳамкорликнинг ўсишини, саноат кооперацияси, қўшма инфратузилма лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитларни кенгайтириш орқали, ШҲТ фаолиятининг иқтисодий жиҳатларини мустаҳкамлаш ҳисобланади. Шу муносабат билан, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ББК аъзо-вакилларига қуйидаги ҳужжатлар лойиҳалари таклиф этилди:  

 1. ШҲТ ББКга аъзо банкларнинг ўрта муддатли истиқболда  (2022-2027-йиллар) ШҲТнинг минтақалараро иқтисодий ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси;            

2. ШҲТ ББКга аъзо банкларнинг ўзаро молиявий алоқалар ва ҳамкорлиги бўйича асосий тамойиллар. “Ўзмиллийбанк” АЖ раислигининг асосий ташаббуси ШҲТ давлатларида ўзаро товар айирбошлаш ва инвестицион ҳамкорликнинг ўсишини рағбатлантириш, саноат кооперацияснинг ривожланиши, инфраструктура лойиҳаларини молиялаш ва ШҲТнинг 2021-2025 йиллар учун кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалдаги ижросига йўналтирилган. ШҲТ ББК аъзо банклари томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан таклиф этилаётган ҳужжатларнинг аҳамияти ва долзарблиги белгилаб ўтилди. 

Шу жумладан, юқоридаги ҳужжатлар минтақада мавжуд янги вазиятга конструктив бўлиб, инвестицияларни жалб қилиш, ШҲТ минтақавий иқтисодиётларининг даврий ривожланишига ёрдам бериши, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида прагматик молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инновацион технологиялар, рақамли иқтисодиёт, саноат парклари қурилиши, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериши таъкидлаб ўтилди. Ишлаб чиқилган ҳужжатлар ШҲТга аъзо давлатлар минтақасининг иқтисодий ривожланиши учун инновацион ечим бўлиб хизмат қилади, шу жумладан, ББК аъзо банкларининг инфратузилма лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишга ҳам хизмат қилади. 

Тадбир натижасида, томонлар “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан юқорида таклиф этилган ташаббуслар маъқулланди ва ШҲТ ББК экспертлари ва координаторлари йиғилиши баённомаси тасдиқланди. Унга кўра, ШҲТ ББК Кенгашининг ХVIII йиғилиши жорий йилда Самарқанд шаҳрида, анъанага кўра,  ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши олдидан, бўлиб ўтади.

Манба: ЎзА

Поделиться