Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

2022-05-16 | Иқтисодиёт

Республикамизга Венгриядан “Botond”, “Balatoni rózsa”, “Balatoni Sárga”, “Démon”, “White Lady” навларининг 52 минг дона мини туганаклари олиб келинди.

Ушбу маҳсулот Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот инстутитути,  Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий маркази ҳамда Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлари университети билан тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида келтирилди.
 
2022 йилнинг 5-7 май кунлари Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети Картошкачилик илмий маркази директори Золт Полгар ва университет вакили Шандор Батизи Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот инстутитутига ташриф буюришди. Меҳмонлар яқинда фойдаланишга топширилган кўчатчиликга ихтисослашган жавонли (стелажли) замонавий иссиқхона комплексида ҳам бўлишди. У ерда Венгриядан келтирилган мини туганакларни ўзига хос янги инновацион ва интенсив усулда экиб кўпайтириш ишларини ташкил этиш бўйича институт олимлари билан маслаҳатлашиб, ўз тавсияларини беришди.
 
Айни кунларда ушбу иссиқхонада Венгриядан келтирилган картошканинг мини туганакларини экиш ишлари ҳамкорлар билан биргаликда олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться