Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек ва бошқирд халқлари ўртасидаги дўстона ва самимий алоқалар мустаҳкамланяпти

2022-05-16 | Жамият

Қадимдан Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудуди кўп миллатли бўлиб, бу ерда турли миллатлар, тиллар ва маданият вакиллари аҳил-иноқ яшаб келган.

Ўзбекистон халқларининг маданий хилма-хиллиги мустақилликнинг асосий ютуқларидан бири бўлиб, бебаҳо бойлиги сифатида эътироф этилган.  

Ўзбек ва бошқирд халқларининг ўтмиши ва бугуни мустаҳкам алоқалар билан узвий боғлиқ. Тарихнинг турли босқичларида барча соҳалардаги ҳамкорликнинг минглаб намуналари мавжуд. Бу йил А.З.Валидий номли Тошкент шаҳар бошқирд жамоат-маданий маркази ташкил этилганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан 16-18 май кунлари мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон ва Бошқирдистон халқлари ўртасидаги дўстона ва яқин ришталарни мустаҳкамлаш мақсадида А.З.Валидий номли Тошкент шаҳар бошқирд жамоат-маданий маркази ташкил этилганининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган байрам тадбирлари ўтказилиши белгиланди.   Қайд этиш жоиз, А.З.Валидий номли Тошкент шаҳар бошқирд жамоат-маданий маркази фаолияти бошқирд халқининг маданий мероси, анъаналари, урф-одатлари ва она тилини янада ривожлантириш ва асраб-авайлаш, бошқа миллий маданий марказлар билан ҳамкорлик қилиш, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.  

Ушбу жамоат-маданий маркази ташкил топган кундан бошлаб ўтган давр мобайнида бошқа миллий маданий марказлар орасида ўз ўрнини топди ва нуфузли жамоат ташкилотига айланди.  Юбилей дастурининг биринчи кунида пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги майдонида Иккинчи жаҳон уруши йилларида турли миллатлардан бўлган 15 нафар етим болаларга бошпана берган Шомаҳмудовлар оиласи монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Ёдгорлик халқимизга хос дўстлик, олижаноблик ва бағрикенглик тимсоли сифатида қадрланади.  

– Ўзбекистонда катта бошқирд диаспораси яшайди, – дейди А.З. Валидий номидаги Тошкент шаҳар бошқирд ижтимоий-маданий маркази раиси Ринат Гуляев. – Маданият марказлари республика ҳудудларида яшовчи бошқирдларни бирлаштиради. Уларнинг барчаси бошқирд халқининг маданияти, тили, урф-одатларини сақлаш борасида фаолият олиб боради. Бу галги дастур доирасида бошқирд рақси хореографияси бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.  

Байрам муносабати билан Бошқирдистондан жуда катта делегация ташриф буюрди. Улар Миллий халқ рақс ансамбли, 60 га яқин артистлардан иборат катта миллий филармония гуруҳи ҳисобланади.   Дастур доирасида "Туркистон" санъат саройида мазкур ижодий жамоалар иштирокида катта гала-концерт бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон бошқирдлари – ўтмиш ва бугун” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади. 

Манба: ЎзА

Поделиться