Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик” мавзусида анжуман бўлиб ўтди

2022-05-13 | Жамият

Жорий йилнинг 12 май куни Урганч шаҳридаги “Худайберган Девонов” номидаги кинотеатрда экстремизм ва терроризм, миссонерлик ғояларига қарши ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний бағрикенгликни таъминлаш бўйича маънавий-маърифий ва тасвирий тарғибот-тадбири ўтказилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари М.Умурзақов, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси бошқарув раиси И.Латипов, вилоят бош имоми Х.Абдуллаев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси ходимлари, диний ташкилотлар вакиллари, миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаол аъзолари, талаба ва ўқувчилар, маҳалла фаоллари жами 300 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, дин ниқоби остида турли норасмий ташкилотлар томонидан дунёда содир этилаётган хунрезликлар, бунга олиб келган сабаб ва шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарвочиликка берилмаслик, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз фаровонлигини таъминлаш бўйича Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат, айниқса, Президентимиз томонидан илгари сурилган Ўзбекистон Республикасини 2022-2026 йилларда ривожлантириш бўйича “Тараққиёт стратегияси” доирасида амалга ошириладиган энг устивор йўналишлар мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар бериб ўтилди. 

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг мудҳиш қиёфасини фош этувчи, миллатлараро тотувликни тарғиб қилувчи фотокўргазма ҳамда видеоролик намойиш қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Поделиться