Бугун, 12 май куни Фарғона шаҳрида ТАТУ Фарғона филиали ҳудудида UZINFOCOMнинг Фарғона вилояти бўйича ҳудудий бўлинмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 апрелдаги йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 16 нафар мутахассисдан иборат иккинчи бўлим ташкил этилди. Ишнинг асосий ё‘налиши – рақамлаштиришни ривожлантириш ва ҳудудларда аҳолининг давлат хизматлари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Очилиш маросими давомида АКТ вазири UZINFOCOM ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, ходимларнинг сифатли ва самарали ишлаши учун замонавий технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш лозимлиги ҳам таъкидланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги