Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Манфаатлар тўқнашуви алоҳида қонун билан тартибга солинмоқда
2022-05-11 | Жамият
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) га давлат идораларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш механизмларини аниқ белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қонун лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
Давлат ташкилотининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги мажбуриятлари сифатида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва хабарноманинг белгиланган шаклини ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорларни белгиланган тартибда ўзгартириш ёки бекор қилиш ёхуд бундай битимларни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича белгиланган тартибда судга даъво киритиш, аниқланган манфаатлар тўқнашуви бўйича хизмат текширувларининг холис ташкил этилиши ҳамда унинг натижаларининг одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш чораларини кўриш ва бошқалар қайд этилмоқда.
Давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши белгиланмоқда:
– манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;
– мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланиб, унга кўра, Агентлик:
Шу ўринда, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда. Жумладан:
– манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши;
– давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги учун БҲМнинг
уч баравардан беш бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача), мансабдор шахсларининг ушбу вазиятларни тартибга солмаганлиги учун БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача жаримага (такроран бўлса – БҲМнинг ўн баравардан ўн беш бараваригача);
– маъмурий баённома тузиш ваколатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бўлган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юклатилмоқда;
– манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар бекор қилиниши суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши, шунингдек ушбу қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда олинган фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши;
– манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизмлари белгиланмоқда.
Шунингдек, давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозимлиги белгиланмоқда.
Давлат ташкилоти одоб-ахлоқ комиссиясининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш соҳасидаги ваколатлари сифатида:
– давлат ташкилотининг раҳбар ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг мақбуллигини кўриб чиқиш;
– хизмат текшируви натижаларини кўриб чиқиш асосида давлат ташкилотининг ходимлари томонидан мазкур Қонунда белгиланган талаблар бузилишининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқариш;
– давлат ташкилоти раҳбарига манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаган, била туриб ёлғон ёки нотўғри маълумотларни тақдим қилган ёхуд бундай маълумотларни яширган ходимни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритиш;
– давлат ташкилотида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини таҳлил қили ва уларни тартибга солиш бўйича услубий таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар қайд этилмоқда.