Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик қизлар стратосферага нанойўлдош учирдилар

2022-05-10 | Жамият

Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан UniSat дастури иштирокчилари бўлган 20 нафардан ортиқ қизлар стратосферага ўзлари ясаган замонавий нанойўлдошни учирдилар. Ўзгидромет мутахассислари кўмагида қизлар тўпланган метеорологик маълумотларни таҳлил қиладилар.

— Нанойўлдошнинг учирилиши ва олинажак маълумотларнинг таҳлили қизларимиз учун муҳим қадам бўлди, – дейди инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова. — Фан, технология ва маълумотлар таҳлили соҳасида қизлар учун имкониятлар чексиздир ва биз Ўзбекистон қизларини STEM йўналиши бўйича касб танлашга, илмий изланишлар ва тажрибалар ўтказишга ҳамда ўз олдига улкан мақсадлар қўйишдан қўрқмасликка чақирамиз.

Навоий вилояти ўзининг мос ландшафти, ундаги кўплаб инновацион ва технологик лойиҳалар амалга оширилаётгани туфайли учириш майдони сифатида танланди. Нанойўлдошлар  Аэронавигация хизмати мутахассислари назорати остида учирилиб, нанойўлдош стратосферада тахминан 2 соат бўлиб,  11,6 км баландликка кўтарилди.

UniSat халқаро таълим дастури ўтган йилнинг 2 ноябрь куни UNICEF, Tech4Impact ННТ ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан фан, технология, муҳандислик ва математика соҳаларига қизиқувчи қизлар учун расман ишга туширилди. 15-26 ёшдаги 188 нафар ўзбекистонлик қизлар кодлаш, муҳандислик ва маълумотларни таҳлил қилиш бўйича 4 ойлик онлайн курсни тамомладилар. 20 нафар энг яхши академик натижаларга эришган қизлар Қирғизистон ва Қозоғистонлик тенгдошлари билан биргаликда Олмаота шаҳрида нанойўлдошни йиғиш, учириш ва олинган маълумотларни таҳлил қилиш бўйича 10 кунлик амалий семинарда қатнашдилар.

- Инновациялар ва технологиялардан фойдаланиш ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Қизларни СТEМ бўйича қўллаб-қувватлаш улар ҳар қандай соҳада муваффақиятга эришишлари мумкинлигига ишончларини ошириш учун муҳимдир. Бугун биз тарихий лаҳзанинг гувоҳи бўлиб турибмиз – 20 нафар қиз ўз илмий ишланмаларини илгари сурди ва гендер стереотипларидан озод жамият қуриш сари қадам ташлади,” – деди UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

UNICEF, Tech4Impact ННТ ва Инновацион ривожланиш вазирлиги барча қизларни келажак ҳақидаги орзуларига эришиш учун рақамли имкониятлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашда қўллаб-қувватламоқда.

«UniSat — шунчаки лойиҳа эмас. Бу – билим. Бу – инсонлар. Бу – рағбатлантириш,» – дейди 17 ёшли лойиҳа иштирокчиси Диёра Даминова.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться