Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Оҳангаронда юқори сифатли электр-маиший техникалари ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушди
2022-05-10 | Иқтисодиёт
Мамлакатимиз бозорида ўз мавқеини янада мустаҳкамлаш мақсадида корхона таъсисчилари – Бирлашган Араб Амирликларининг “Fajr Al Mustaqbal General Trading” корхонаси ҳамда “Vista Electronics Group” МЧЖ ҚК ҳамкорлигида "Кир ювиш машиналари ва совутгичлар ишлаб чиқариш" лойиҳасига 2020 йил май ойида старт берилган эди.
“Ангрен” ЭИЗ ташаббуси билан амалга оширилган мазкур лойиҳа 5 йилга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 23,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бугунги кунга қадар, корхона инвесторлари томонидан 6,717 млн. долларлик сармоялар ўзлаштирилган.
Корхона ҳозирги кунда 154 нафар ишчи-ходимларни қабул қилиб, ишни бошлаган бўлса, тўлиқ қувватда ишга тушганидан кейин умумий ҳисобда 500 нарфарга яқин киши меҳнат қилиши кўзда тутилган.
Корхона йилига 100 минг дона кир ювиш машинаси ҳамда 200 минг донагача совитгичлар ишлаб чиқариш қувватига эга.
Инвестиция лойиҳалари асосида биринчи босқичда 49 миллион долларлик, иккинчи босқичда эса 57,6 миллион долларлик маҳсулотлар маҳаллий ва хорижий давлатлар бозорларига “Made in Uzbekistan” бренди остида етказиб берилиши режа қилинган.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги