Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“VEON” компаниялар гуруҳи раҳбариятига Ўзбекистонга сармоя киритишни кўпайтириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш таклиф этилди

2022-05-06 | Иқтисодиёт

Бугун, 6 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “VEON” компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу билан учрашди.

Учрашувда Сербиянинг собиқ президенти Борис Тадич ҳам иштирок этди.
 
Йиғилишда АКТ вазири Ш. Шерматов телекоммуникация  хизматлари кўрсатиш бозорини янада ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, хусусан, мобил алоқа компанияларининг самарали фаолият олиб боришлари учун юртимизда ҳар томонлама кенг имкониятлар яратиб берилганини таъкидлади.
 
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Вазирлик олдига Ўзбекистонни минтақавий ахборот технологиялари марказига айлантириш, жорий йил охиригача IT-маҳсулотлар ва хизматлар экспортини 100 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Учрашув чоғида ахборот технологиялари ва энг янги мобил технологияларни жорий этиш масалалари ва келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикрлар алмашилди.
 
Бугунги кунда Ўзбекистонда “VEON” компаниялар гуруҳи иштирокида ускуналарни модернизация қилиш ва фойдаланувчилар учун қулайликлар яратишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.
 
Шунингдек, томонлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
 
Шунингдек, маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали БПО (бизнес жараёнлари аутсорсинги) ва КПО (билим жараёнлари аутсорсинги) хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширилишида “VEON” компаниясини бевосита иштироки масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться