АКТ вазири Бойсун туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказига бориб, ёшларга ахборот технологиялари ва чет тилларини ўрганиш муҳимлигини таъкидлади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Бойсун туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказига ташриф буюрди.
АКТ вазири у ерда таълим олаётган ёш ўқувчилар билан учрашиб, уларга ахборот технологиялари ва чет тилларини ўрганиш муҳимлигини таъкидлади.
Шинам хоналарга эга бўлган ушбу марказ замонавий компютер жиҳозлари, юқори тезликда ишловчи интернет тармоғи билан таъминланган. Бу ерда туман ёшлари учун рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ўқув курслари ташкил қилинган.
Шунингдек, бу ерда компютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш, веб дизайн, компютер графикаси асослари каби ихтисослашган ўқув курслари ташкил этилган.
Шу билан бирга, ўқув марказда Бойсун туманидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ходимлари ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ўз малакасини ошириш имконияти ҳам мавжуд.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги