Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумхалқ хайрия ҳашарида Вазирлар Маҳкамаси ходимлари ҳам фаол иштирок этди

2022-04-30 | Экология

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  умумхалқ хайрия ҳашарида Вазирлар Маҳкамаси ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 199-F сон фармойишига мувофиқ шаҳар, гузар, маҳаллалар, хиёбонлар ҳамда аҳоли турар жойларида умумхалқ ҳашарлари, кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.
 
 
Ҳар йили юртимизда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш анъанага айланган.
 
 
Шу муносабат билан, малакатимиз аҳолиси бир ёқадан бош чиқариб, баҳамжиҳат бўлиб республика миқёсида шаҳар ва қишлоқларда кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан амалга оширадилар.
 
Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари Тошкент шаҳридаги Нурафшон ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмаси ёнидаги ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиб, умумхалқ ҳашарига муносиб ҳисса қўшдилар.
 
 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳашар йўли билан бунёд этилган боғда Эман, Оқ қайин, Мажнунтол, Олеандр, Лола, Липа, Ёввойи олма сингари 200 дан ортиқ манзарали дарахтлар экилди.
 
 
Қуйида Нурафшон ва Шароф Рашидов кўчалари кесишмаси ёнидаги ҳудудда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашаридан фоторепортаж тақдим этилади.
 
 
 

Поделиться