Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Илм-фанга хорижий грант маблағларни жалб қилиш бўйича семинар ўтказилди
2022-04-25 | Фан
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Инновацион ривожланиш вазирлиги Илм-фан ва инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси масъул ходимлари ва академия қошидаги 30 нафардан ортиқ Илмий тадқиқот институтлари вакиллари билан учрашув-семинар ташкил қилинди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад – илм-фан ва инновацион фаолиятга хорижий грант маблағларни жалб қилиш мақсадида илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш.
Учрашувда вазирлик ходимлари томонидан соҳага хорижий грантларни жалб қилиш мавзусида тақдимот қилинди. Хусусан, 2022 йилда вазирлик томонидан амалга оширилаётган грант лойиҳалар, келгуси йилларга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар, Корея ҳукуматининг ҳамкор вазирликлари, Туркиянинг TIKA, АҚШнинг USAID ва бошқа хорижий донорлар билан ҳамкорликдаги қўшма грант лойиҳалари, Европа иттифоқининг Horizon ва бошқа грант дастурлари билан таништирилди.
Хорижий грантларга лойиҳа топшириш юзасидан ташкил этилган давра суҳбатида илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, олимлар, илмий ходимлар томонидан кўтарилган саволларга жавоб берилди ҳамда билдирилган таклифлар муҳокама қилинди. Учрашув сўнгида хорижий грантларни жалб қилишда ҳамкорлик қилиш ва лойиҳа таклифларини биргаликда шакллантиришга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги