Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшларни IT соҳасига қизиқишини ошириш ва бу борада уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди

2022-04-25 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қашқадарёга амалий ташрифи доирасида Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалига қарашли Миришкор, Нишон ҳамда Касби туманидаги Рақамли технологиялар ўқув марказларига ташриф буюрди.

Марказлардаги учрашув чоғида АКТ вазири ўқув сифатини ошириш, ўқувчиларнинг кўпроқ хорижий тилларни ўрганиб, маҳаллий ва хорижий IT-компанияларда фаолият юритишини ҳозирдан ўз олдиларига мақсад қилиб қўйиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга, ўқувчиларни IT соҳасига кенг жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
 
Аввало, Рақамли технологиялар ўқув марказларининг вазифаси ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фанга кенг жалб этиш, уларни ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини оширишга, келажакда етук IT мутахассисларни етиштириб чиқаришга қаратилади.
 
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказларида компютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўз билимларини оширадилар.
 
Шунингдек, АКТ вазири ўқув марказларида ёшларнинг  IT соҳасига қизиқишини ошириш, уларнинг бу борадаги салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. АКТ соҳасида юқори малакали IT-мутахассисларни тайёрлаш учун таълим сифатини оширишга бор куч-ғайратни ишга солиш зарурлиги таъкидланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться