Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

А. Тошқулов: Маънавиятга таҳдид кучайган даврда ёшлар ўз тарихини пухта билиши, кимларнинг авлоди эканини теран ҳис этиши жуда муҳим

2022-04-22 | Таълим

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида профессор-ўқитувчилар, кафедралар мудирлари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар билан учрашди. 

Учрашув одатий расмиятчиликлардан холи, самимий мулоқот ҳамда фикр алмашиш форматида ўтди.

– Мен бугун сизлар билан дилдан суҳбат қилиш учун келганман, - деди Абдуқодир Тошқулов. – Келинг, самимий гаплашамиз. Сизда таклифлар, муаммолар, бизга айтадиган гаплар бордир.

Суҳбат бошида мамлакатимизда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилишининг аҳамияти, таълим сифатини ошириш, малакали мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш истиқболлари ҳақида қисқача тушунча берилди. 
 
Сўнг тадбир иштирокчилари ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, барча олий таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи фанини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш, дарс соатларининг кўпайтирилиши юзасидан фикрлар тингланди ва ўртада муҳокама қилинди. 
 
– Бугун маънавиятга таҳдид кучайган бир даврда ёшлар ўз тарихини пухта билиши, кимларнинг авлоди эканини теран ҳис этиши жуда муҳим, – деди вазир. 
 
Шу билан бирга, талабаларнинг хорижда амалиёт ўташини ташкил қилиш борасидаги мулоҳазаларга тўхталинди. Бугунги кунда ўзбекистонлик талабалар хорижда ташкил этилаётган қисқа муддатли ўқув амалиётида асосан Эрасмус+ лойиҳаси бўйича иштирок этишаётгани, шу ташаббусни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан йўлга қўйиш хусусида таклифлар билдирилди. 
 
Шунингдек, талабаларнинг ўзлари таълим олаётган йўналиш бўйича кўникмаларини ошириш учун ўша корхонада кўпроқ амалиёт ўташи бўйича фикр ўртага ташланиб, бу борадаги таклиф ва тавсиялар қайд этиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться