Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Википедия портали билан танишиш ва уни маълумотлар билан тўлдириш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди

2022-04-22 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлигида Википедия портали билан танишиш ва уни маълумотлар билан тўлдириш бўйича ўқув семинари ўтказилди. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Глобал рейтинг билан ишлаш бўлим бошлиғи Раҳматуллаев Бунёд Википедия портали ёрдамида илм-фан ва инновацияларни оммалаштириш, шунингдек Глобал инновация индексидаги Википедия кўрсаткичи ва унинг аҳамиятига тўхталди. 

GRANDPR корхонаси Digital-менежери Тигран Сейтумеров Википедия портали билан танишиш ва уни маълумотлар билан тўлдириш бўйича тақдимот ўтказди. “WikiSchool Uzbekistan” ҳаракати раҳбари Николай Артемьев эса мазкур портални ўзбек тилида маълумотлар билан тўлдириш бўйича техник жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди. 
Тадбир сўнггида Википедия порталини инновациялар, илм-фан соҳасидаги Ўзбекистон ҳақидаги маълумотлар билан кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича талабалар ўртасида танлов ўтказилиши эълон қилинди. Танлов жорий йилнинг 25 апрелидан 25 майгача ўтказилади. 

Танлов республикамиздаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида эълон қилиниши кўзда тутилган бўлиб, энг илғор ва ташаббускор талаба-ёшларни муносиб тақдирлаш белгиланган. Хусусан, “Wikipedia” порталига ўзбек тилида энг кўп мақола жойлаштирган 10 нафар талаба ҳамда талабалари энг фаол қатнашган 3 та олий ўқув юрти вазирлик номидан қимматбаҳо совғалар, мукофот ва сертификатлар билан тақдирланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться