Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030)” лойиҳаси тақдим этилди
2022-04-20 | Жамият
Жорий йилнинг 19 апрель куни ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган «Ўзбекистон Республикасининг Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.)” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Халқаро тадбирга Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова модераторлик қилди.
Тақдимотни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов очиб берди. Шунингдек, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Roli Astana, Ислом Тараққиёт банки бош директори Amer Bukvic ва ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари в.б. Алехандрос Макаригакис табрик сўзлари билан чиқдилар.
«Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсат (2022-2030 йй.)” лойиҳаси “UNESCO Global Observatory of Science, Technology and Innovation Policy Instruments towards strengthening inclusive Science, Technology, Innovation Systems for the Sustainable Development Goals” лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Мазкур лойиҳанинг мақсади 2030 йилгача мамлакатда илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасида муайян мақсадларга эришиш, жумладан COVID-19 даврида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг инклюзив ва барқарор шарт-шароитларини яхшилаш учун илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидан фойдаланиш бўйича сиёсий асосни мустаҳкамлашдан иборатдир.
ЮНEСКО халқаро эксперти Sirin Elchi айни дамда «Ўзбекистон Республикасининг Илм-фан, технология ва инновация соҳаларидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй. )«нинг тақдимотини ўтказди. Унинг айтишича, Лойиҳа 2020 йил ЮНEСКОнинг GO-SPIN методологиясига мувофиқ ИТБнинг молиявий кўмаги асосида амалга ошириш учун йўлга қўйилди. «Миллий сиёсат»ни тайёрлаш давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан барча манфаатдор тарафлар иштирокида ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси учун семинарлар ташкил этилди, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари, илмий жамоатчилик вакиллари, хусусий сектор, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ўртасида кенг муҳокама қилинди. Семинар иштирокчиларидан таклиф ва мулоҳазалар қабул қилиниб, якуний ҳужжат лойиҳасида инобатга олинди.
«Миллий сиёсат»да COVID-19 пандемияси оқибатида юзага келган ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни, шунингдек, долзарб экологик муаммоларни ҳал этиш учун илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги сиёсатга янги назар билан ёндашиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, тўртинчи саноат инқилоби шароитида янги технологияларга асосланган самарадор ишланмалар, жумладан сунъий интеллект, буюмлар интернети ва машинавий ўрганиш ҳам имконият, ҳам муаммоларни юзага келтиради, айнан шу масалалар ишлаб чиқилаётган стратегия ва сиёсатда ўз аксини топади.
Иштирокчилар «Миллий сиёсат» шарҳи камбағалликни бартараф этиш ва инновацион экотизимни яратиш орқали барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда янги инвестицияларни киритилишига замин яратишини таъкидладилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги