Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизатсия қилиш” лойиҳаси доирасида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

2022-04-15 | Иқтисодиёт

2022 йил 13 апрелm куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир ўринбосари, “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси ҳамда Жаҳон банки вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизатсия қилиш” лойиҳасининг ижроси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 11-августдаги ПҚ-4803-сонли қарори асосида Жаҳон банки иштирокида амалга оширилмоқда. Учрашувда ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев, “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси директори Саидагзам Алимов, Жаҳон банки бош иқтисодчиси Сергей Зоря, эксперт Санжар Бабаев ҳамда “БеПро Дастурчилар Маркази” МЧЖ Архитектор компанияси, вазирлик масъул ходимлари, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари иштирок этди.
 
Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш тизими Концепсиясида ер ресурсларини бошқариш соҳасида экин турлари индентификацияси, ҳосилни прогнозлаштириш; сув ресурсларини бошқариш ва ирригатсия самардорлигини аниқлаш; агросаноат мажмуининг молиявий ресурсларини бошқариш каби устувор йўналишларни амалга ошириш  белгиланган.
 
“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграциялашган платформасини илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ ишлаб чиқиш тадбирларига Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида дастлаб жами 20 млн. долл., шундан ер бошқаруви тизими учун 8,2 млн. долл., техник таъминот, ускуналар хариди ва инфратузилмани яратишга 6,8 млн. долл. ҳамда сув ресурсларини бошқариш тизимига 5 млн. долл. йўналтиришга розилик олинди.
 
Таъкидлаш жоизки,  Жаҳон банки тақдим этилган материаллар ҳамда архитектор ишини талаб даражасида эканлигини алоҳида маъқуллаб ўтди.
 
Ҳозирда компания томонидан Агросаноатни рақамлаштириш маркази билан ҳамкорликда  “Рақамли қишлоқ хўжалиги ягона интеграциялашган платформасини яратиш” лойиҳаси бўйича агросаноат мажмуасига кирувчи 35 та вазирлик ва идора ҳамда вазирлик тизимидаги 14 та ташкилотнинг рақамли инфратузилмалари, ахборот тизимлари, бизнес жараёнлари ўрганилди.
 
Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш тизими Концепсиясида ер ресурсларини бошқариш соҳасида экин турлари индентификатсияси, ҳосилни прогнозлаштириш; сув ресурсларини бошқариш ва ирригатсия самардорлигини аниқлаш; агросаноат мажмуининг молиявий ресурсларини бошқариш каби устувор йўналишларни амалга ошириш  белгиланган.
 
Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграциялашган платформасини илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ ишлаб чиқиш тадбирларига жами 20 млн доллар, шундан ер бошқаруви тизими учун 8,2 млн доллар, техник таъминот, ускуналар хариди ва инфратузилмани яратишга 6,8 млн доллар ҳамда сув ресурсларини бошқариш тизимига 5 млн доллар йўналтиришга дастлабки розилик олинди.
 
Таъкидлаш жоизки,  Жаҳон банки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси ҳамда Архитектор компанияси томонидан амалга оширилган ишни ва тақдим этилган материалларни юқори даражада эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться