Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Амир Темур мақбараси – XV аср меъморчилигининг юксак намунаси

2022-04-08 | Маданият

Тарихий манбаларда келтирилишича, Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси Муҳаммад Султон Мирзо томонидан Самарқанд қалъаси жанубидаги Тошқўрғон–Чақарда мадраса қурдирилган. 1403 йили Муҳаммад Султон фожиали ҳалок бўлгач, Амир Темур унинг хотирасига мақбара қуриш ҳақида фармон беради. Мақбара Муҳаммад Султон томонидан бунёд этилган мадраса ҳовлисининг тўрида бунёд этилади. 

Ушбу мажмуадан бизгача етиб келгани бугунги мақбара биноси ва унинг олдидаги пештоқли дарвоза, холос. Археологик тадқиқотлар натижасида мақбара ҳовлисининг икки ёнидан Муҳаммад Султон қурдирган мадраса ва хонақоҳ қолдиқлари топилган. Маълумотларга кўра, мазкур мажмуа Амир Темур вафотидан сўнг Самарқандда ҳукмронлик қилган темурийзода Мирзо Улуғбек томонидан якунига етказилган.

Мақбарага Амир Темур, унинг пири Мир Саййид Барака, Темурнинг ўғиллари – Умаршайх, Мироншоҳ ва Шоҳруҳ, набиралари – Муҳаммад Султон, Улуғбек ва бошқалар дафн этилган.

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться