Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф Анқарада хотирланди
2022-04-07 | Маданият
Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Анқара шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфни хотирлаш ва унинг қаламига мансуб танланган шеърларнинг турк тилидаги нашрига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Унда ТУРКСОЙ бош котиби ўринбосари, филология фанлари доктори Билал Чакижи, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ, шоирнинг оила аъзолари ҳамда Туркиянинг ижтимоий, сиёсий, илмий, академик, ишбилармон доиралари, Анқарада аккредитациядан ўтган дипломатия корпуси ва ОАВ вакиллари қатнашди.
Манба: «Янги Ўзбекистон»